Креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 07.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1157-сон Қонун қабул қилинди.
Ҳужжат креатив иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, ушбу сектор субъектлари учун қўшимча шарт-шароитлар ва рағбатлар яратишга қаратилган.
Хусусан, Солиқ кодексига қўшимчалар киритилиб, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этаётган мутахассислар ҳамда Креатив индустрия парки резидентларига муайян солиқ имтиёзлари берилмоқда.
Хорижий контрагентлар 2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда ҚҚС, тўлов манбаида фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади. Бунда имтиёзлар фақат мутахассислар креатив индустрия билан боғлиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда бевосита иштирок этган тақдирда амал қилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





