Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Кредит бюроларини лицензиялаш тартиби ўзгартирилди

17.11.2020

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3042-2, 6.11.2020 й.) билан Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзгартиришлар «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунлари ва Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ киритилган.

 

Хусусан, янги таҳрирдаги Низомнинг 8-бандига кредит бюросининг ижро органи раҳбарига нисбатан қўйиладиган қуйидаги талаблар киритилган:

  • олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;
  • камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан кредит амалиёти билан боғлиқ йўналишда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
  • номзод ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси ёки акциядор сифатида фаолият юритган юридик шахсда банкротлик ва мажбурий тугатиш ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги; 
  • иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун судланганлик ҳолати бўлмаслиги ёки ноқонуний суд жараёнида иштирок этмаган бўлиши.

 

30-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Кредит бюроси давлат реестрида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда унга лицензия берилади».

 

Янги таҳрирдаги 33-моддада лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунга (20, 22, 23 ва 24-моддалари) мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.