Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш – фақат жисмоний шахслар ўртасида

29.07.2019

Читать на русском языке

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.).

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Юридик шахслар иштирокидаги  кўчмас мулк ижара шартномаларига нисбатан шу каби талаб - бекор қилинди.

 

Низом Фуқаролик (574-модда учинчи қисми, 603-модда иккинчи қисми), Уй-жой (86-модда иккинчи қисми), Солиқ (84-модда учинчи қисми) кодексларига мувофиқ келтирилди.  Уларга мувофиқ солиқ органларида ҳисобга қўйиш 2 турдаги шартномалар учун мажбурий:

  • фуқаролар ўртасида бино ёки иншоот ёхуд уларнинг қисмлари ижара шартномаси;
  • фуқаролар ўртасида турар жой ижара (аренда) шартномаси. 

 

Батафсил – buxgalter.uz сайтида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида  эълон қилинган ва 25.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Курс валют

2025-05-06
  • USD:12938.01 (+0.00) сум
  • EUR:14673.00 (+0.00) сум
  • RUB:158.73 (+0.00) сум