Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Кўп квартирали уйлар қандай бошқарилади

03.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2022 йилдаги “Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш  ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 47-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. У билан қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш тўғрисида (1);
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги мулкдорларга мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тўғрисида (2);
  • Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тўғрисида (3);
  • Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тўғрисида (4).

 

Низомда (1) белгиланишича, махсус ҳисобварақ маблағлари Молия вазирлигининг Жамғармада очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

  • таъмирлаш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • кўп квартирали уйларни таъмирлаш;
  • буюртмачининг бошқа харажатларини (лойиҳа-қидирув ишлари, экспертиза, танлов ёки тендерни ўтказиш, техник назорат харажатлари, таъмирлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш.

 

Махсус ҳисобварақ маблағларини Низомда (1) назарда тутилмаган бошқа мақсадларда сарфлаш қатъиян тақиқланади.

 

Низом (2) умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди. Бироқ, субсидиялар фақатгина “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига ажратилади. Низомга (2) мувофиқ, мажбурий бадални қоплаб беришга мўлжалланган субсидия миқдори БҲМнинг 30%идан кўп бўлмаган ҳолда тегишли мулкдорнинг кўп квартирали уйни бошқариш органидаги шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

 

Низомга (3) кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органи kommunal.uz веб-сайтида авторизациядан ўтиш учун “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, тақдим этилган маълумотлар идентификация тизимидаги юридик шахсларнинг маълумотлар базаси билан солиштирилиб, хатолар бўлмаган тақдирда, электрон реестрда рўйхатдан ўтказилади. Веб-сайтда кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг салбий мулоҳазалари асосида инсофсиз бошқариш органлари рўйхати шакллантирилади. Инсофсиз бошқариш органлари рўйхатига сўнгги молиявий йил давомида кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларидан 51%дан ортиқ салбий мулоҳазалар олган бошқариш органлари киради.

 

Низом (4) билан белгиланишича, танлов бир ёки бир нечта кўп квартирали уйларни бошқариш мақсадида шартномалар тузиш ҳуқуқи учун ўтказилади. Танлов қуйидаги тамойилларга асосланади:

  • танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;
  • коррупцияга йўл қўймаслик;
  • ҳалол рақобат;
  • танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.