Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Ломбард ва микрокредит ташкилотлари кассаларига қўйиладиган талаблар соддалаштирилди

08.11.2019

Читать на русском языке

МБ Бошқарувининг қарори билан улар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 1719-3, 6.11.2019 йил).  

 

Хусусан, қуйидагилар бекор қилинди:

  • кассада иккита: қимматликларни сақлаш хонаси ва касса операцияларини амалга ошириш хонаси бўлиши зарурлиги шарти;
  • бинонинг биринчи қаватида ёки оралиқ қаватида жойлашиши тўғрисидаги шарт;
  • касса хоналари деворлари ва эшикларининг муайян қалинликда бўлиши тўғрисидаги шарт ва бошқалар.

 

Касса хоналарига моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларига: бармоқ изи, кўз гавҳари, товуш диапазони ва бошқаларга қараб идентификация қилишга қодир бўлган эшиклар ўрнатилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитидан ортиқча бўлган қисмини банкдаги ҳисобварақларга киритиш учун банкка топшириш тартиби тўғрисидаги бандга тузатиш киритилди. Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари  нақд пулларни инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишлари белгиланди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 ноябрдан қуйидаги қоидалар амал қилмоқда: хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни кунлик ўртача нақд пул тушум 20 БҲМдан ортиқ бўлганда ҳар куни, кам бўлганда эса ўзлари белгилаган муддатларда топширадилар (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармонга қаранг).  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.