Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Маданият ходимларига қанча тўлашади

06.11.2019

Читать на русском языке

 

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари эълон қилинди (рўйхат рақами 3189, 30.10.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, маданият муассасаларининг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар, артист, ижодий ва бошқа ходимларининг иш ҳақи ўртача 45%га оширилгандан кейин базавий миқдорларни ўтган йили июнь ойида тасдиқлашган. Шундан сўнг республикада иш ҳақи миқдорлари икки марта индексация қилинди: 2018 йил 1 ноябрдан ва 2019 йил 1 августдан – икки марта ҳам 10%га.

 

Маданият соҳаси ходимларининг базавий маошлари янги миқдорлари 1 августдан тасдиқланган. Улар ўртача 29,5%га ошган. Ҳужжатда қуйидагиларнинг маошларини ташкил этувчи суммалар кўрсатилган:

  • цирк ва театрларнинг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;
  • театрлар артист ходимлари;
  • концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт саройи) маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;
  • концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек цирклардаги артист ходимлари;
  • ҳайвонот боғида ишловчи ходимлар;
  • давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув ходимлари;
  • давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлар ижодий ходимлари ва мутахассислари;
  • маданий-маърифий ташкилотларнинг маъмурий-бошқарув ходимлари;
  • маданий-маърифий ташкилотларининг ижодий ва бошқа ходимлари;
  • маданият марказлари ходимлари.

 

Бюджет маданият муассасалари иш ҳақларини қайта ҳисоблаб ходимларига иш ҳақини янги рақамлар бўйича тўлашлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.