2019 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади (Президентнинг 12.07.2019 йилдаги Фармонига қаранг).
Амалдаги кўрсаткичлар билан солиштирганда қуйидаги манзара намоён бўлади:
|
Энг кам миқдор |
2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 августгача (сўм) |
2019 йил 1 августдан (сўм) |
Оширилиш миқдори (%) |
|
иш ҳақи 1 сентябрдан бошлаб – базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори |
202 730 |
223 000 |
10 |
|
ёшга доир пенсиялар |
396 500 |
436 150 |
10 |
|
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа |
396 500 |
436 150 |
10 |
|
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига |
243 300 |
267 650 |
10 |
Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ҳам ошади. Ҳозир у ЭКИҲ (202 730 сўм) ва ЯТСнинг биринчи разряди бўйича тариф коэффициентининг (2,847) кўпайтмаси сифатида белгиланиб, 577 172,31 сўмни ташкил этади. Шу тариқа, 1 августдан “минимал” миқдорнинг ошишини инобатга олган ҳолда МҲЭКМ 634 881 сўмни (223 000 х 2,847) ташкил этади. 1 сентябрдан эса МҲЭКМ қатъий белгиланади ва 634 880 сўмга тенг бўлади.
Бундан ташқари, 2019 йил 1 августдан бошлаб:
- II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан 75%ига оширилади ва 327 112,5 сўмни ташкил этади;
- II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори ЭКИҲнинг 50%идан 75%ига оширилади ва 167 250 сўмни ташкил этади;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади, ҳозир - зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган нафақа миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Амалдаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланиб қолинади (қуйидаги жадвалга қаранг).
|
Боқувчисини йўқотганлик нафақасининг ўзгариши динамикаси |
|||
|
Меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сони |
Миқдори (%) |
Суммаси (сўм) |
|
|
2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 августгача |
2019 йил 1 августдан |
||
|
Учта ва ундан ортиқ |
100 |
243 300 |
436 150 |
|
Иккита |
75 |
182 475 |
327 112,5 |
|
Битта |
50 |
121 650 |
218 075 |
- I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда ЭКИҲнинг 25%и миқдорида қўшимча тўлов, яъни 55 750 сўм жорий қилинмоқда.
Олег Заманов.




