Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Маданият ва санъат соҳасидаги тадбиркорларга – молиявий кўмак ва имтиёзлар

03.08.2018

Читать на русском языке

Давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш хоҳишини билдирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзАда эълон қилинган.

 

Давлатга ким шерик бўлади?


Давлат Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида шерикларни танлайди, шериклик қуйидаги шаклда амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно:

  • хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш;
  • оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.

 

Хусусий тадбиркорлар билан Маданият вазирлиги ёки фаолият турига қараб «Ўзбеккино» Миллий агентлиги давлат томонидан шерик сифатида муайян муддатга битим тузади ва битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани бўйича мониторинг олиб боради.

 

Битимлар учун шериклик шартига қараб қуйидаги муддатлар белгиланган:

 

маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларнинг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари ажратиш битими

камида 30 йил

мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш битими

камида 30 йил

бўш турган давлат мулки объектларини, жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «ноль» харид қийматида сотиш битими

камида 30 йил

давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг «ноль» ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш битими

 30 йилгача

концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими

 15 йилгача

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш битими

камида 10 йил

оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими

камида 1 йил

 

Бу – муҳим! Битим амал қилиши муддати мобайнида маданият ва санъат нодавлат муассасасини қайта ихтисослаштириш тақиқланади.

 

Шуни назарда тутиш лозимки, шериклик шаклига қараб хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланиши мумкин:

  • маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш;
  • маданият ва санъат муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
  • давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.

 

Хусусий шерик бўлишни хоҳловчилар учун:

  • бўш турган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини хатловдан ўтказилиб, уларнинг рўйхати тузилади;
  • ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратилиши мумкин бўлган ер участкалари аниқланади;
  • қисқа муддатларда маданият ва санъат нодавлат муассасасини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилиши, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланади;
  • маданият ва санъат нодавлат муассасаларини қуришда улар маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига лойиҳа харажатлари ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминланади.

 

Молиявий кўмак

 

Маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.


Маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида очиладиган алоҳида ҳисобварақда жамланади.

 

Махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

  • Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар;
  • давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 7%дан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
  • махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга фоизсиз асосда имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади;
  • махсус ҳисобварақ маблағларидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7%ли ставка бўйича.

 

Нодавлат муассасаларга – солиқ ва божхона имтиёзлари

 

Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган, маданият ва санъат соҳасида кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80%ни ташкил этадиган маданият ва санъат нодавлат муассасалари:

  • асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
  • ўзларининг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган техник воситалар ва бошқа жиҳозлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 3 йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_