Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Маданият вазирлиги тузилмаси ўзгартирилди

30.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 26.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • бошқарув ходимлари чекланган сони 81 кишидан иборат Маданият вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси;
  • ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони.

 

Маданият вазирлигининг янгиланган ташкилий тузилмасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

Тугатилади

Қисқартирилади

Ташкил этилади

Қайта номланади

Бирлаштирилади

Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш» ДУК;

 

Маданий мерос департаменти ҳузуридаги «Мерос чашмаси» ДУК

Маданият ва санъат кўргазмаси;

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази;

 

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари 

Маданий мерос департаменти ва унинг барча ҳудудий бошқармалари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳам бадиий экспертиза бўлимлари

«Ахборот ва компьютер технологиялари маркази» ДМ «Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази» ДМ этиб;

 

«Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси этиб қайта номланади

 «Гулистон», «Театр» ва «Мозийдан садо» журналлари таҳририятлари ягона таҳририятга бирлаштирилади

                                                                                                                                  

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида», «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Музейлар тўғрисида», «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларда белгиланган Маданият вазирлигининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юкланади. Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари тугатилаётган Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.

 

Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатлари яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензияларни олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Институт тугатилаётган «Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш» ДУК ва «Мерос чашмаси» ДУКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади. Ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича мажбуриятлар бундан мустасно этилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази Маданият вазирлиги тизимига ўтказилади.

 

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маданият ва спорт муассасаларида Билет операциялари ягона электрон тизими ишлаб чиқилади. 1.07.2021 йилга қадар театрларнинг кириб-чиқиш жойларида электрон турникетлар ёки ташриф буюрувчиларни автоматик ҳисобга олишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади ва улар ушбу тизимга интеграция қилинади. Мосламалар театрларнинг ўз маблағлари ва Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилинадиган маблағлари ҳисобига ўрнатилади.

 

1.01.2021 йилдан бошлаб давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимлари учун моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилади:

 

а) кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул:

  • 2 йилдан 5 йилгача – 0,1;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,2;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 0,3;
  • 15 йилдан ортиқ – 0,4;

 

б) ходимлар фаолиятининг натижадорлигига кўра иш берувчининг алоҳида буйруғи билан ўрнатиладиган, лавозим маошидан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 100%гача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устама;

 

в) ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича 2 БҲМ миқдорида тўловлар;

 

г) ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича 1 БҲМ миқдорида тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари.

 

Тўловлар Давлат бюджетидан ушбу харажатларни қоплаш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Эльмира Сиразиева. 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах