Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маҳаллий даражадаги депутатлар судлар раисларининг ахборотини эшитадилар

30.07.2018

Читать на русском языке

 

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ва «Судлар тўғрисида»ги қонунларга ана шундай тузатишлар киритилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун).  

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ). 


 

Тузатишларга кўра, судлар раислари 1 йилда камида 1 марта тегишли даражадаги вакиллик органларига суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотни юборишлари шарт. Мазкур ахборот қуйидагича тақдим этилади:  

  • Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси томонидан – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига;
  • вилоят суди раиси томонидан – халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашига;
  • Тошкент шаҳар суди раиси томонидан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига;
  • туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси томонидан – халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгашига.

 

Халқ депутатлари Кенгашлари судьялар тақдим этган ахборотни тинглаб, мазкур масала юзасидан ўз қарорларини Судьялар олий кенгашига юборадилар.  

 

Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши 2017 йилда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида судьялар ҳамжамияти органи сифатида ташкил этилган (таркибига қаранг). Унинг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш;
  • давлат раҳбарига вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
  • Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисида хулосалар киритиш;
  • Президент билан келишган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва судьяларини лавозимдан озод этиш.

       

Шу билан бир қаторда, вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги судьялар ҳар ойда жойларда аҳоли билан учрашишлари, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида ОАВ орқали хабардор қилиб боришлари шарт.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_