Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как превратить частное предприятие в общество с ограниченной ответственностью – читать на buxgalter.uz Номенклатура товаров: «колбаса» или «kolbasa»? – читать на buxgalter.uzКакой метод списания ТМЗ выгоднее – читать на buxgalter.uzЗачем плательщиков общеустановленных налогов будет обслуживать новое управление? – читать на buxgalter.uzКак заполнить налоговую отчетность для получения льгот – читать на buxgalter.uzКак пенсию и зарплату получать на одну карту – читать на buxgalter.uzГНК меняет единицу измерения показателей финотчетности – читать на buxgalter.uz

Маҳкумлар ҳолати яхшиланади

30.08.2019

Читать на русском языке

 

28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунда назарда тутилган қатор тузатишлар шунга қаратилган.

 

Биринчидан, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга пенсия тўланади. Бунинг учун пенсия ҳисоблаш тўғрисидаги ариза билан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш зарур. Пенсия мазкур ҳолатда маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.

 

Иккинчидан, маҳкумларнинг соғлиғи ҳолати ва овқатланишига кўпроқ эътибор қаратилади. Бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун ихтисослашган касалхоналар ташкил этилади.

 

Овқат бериш харажатларини молиялаштириш муассаса режимига боғлиқ ҳолда ҳал қилинади. Барчасида у республика бюджети ҳисобидан таъминланади, манзил-колониялари бундан мустасно. Манзил-колонияларида маҳкумларнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобига харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва йўқловлардаги маҳсулотлардан овқат тайёрлаш амалга оширилади. Қуйидагилар истисно ҳисобланади:

  • хомиладор аёллар ва эмизикли оналар ишдан озод этилган даврида - республика бюджети ҳисобидан овқат берилади;
  • касаллиги туфайли ёки интизомий бўлинмага киритилиб ишдан озод қилинган маҳкумлар - манзил-колонияларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳисобидан овқат берилиб, овқатнинг қиймати кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади.

 

Маҳкум овқат ейишни рад этган тақдирда бу ҳақда прокурор зудлик билан хабардор қилинади, маҳкум эса имкон қадар бошқа маҳкумлардан алоҳида сақланади ва тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади. Агар “рад этувчи”нинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида мажбурлов йўсинидаги чоралар - сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги чоралар кўрилиши мумкин.

 

Учинчидан, учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка ёки йўқлов ва бандеролларнинг меъёри миқдори оширилди.

 

Жазони ижро этиш муассасаси режими

Йил мобайнидаги сони

учрашув

телефон орқали сўзлашув

посилка ёки йўқлов

бандероллар

умумий

6 марта қисқа муддатли

6 марта узоқ муддатли

12

12

12

қаттиқ

5 марта қисқа муддатли

5 марта узоқ муддатли

8

8

8

махсус

4 марта қисқа муддатли

4 марта узоқ муддатли

6

6

6

 

Бундан ташқари, тергов ҳибсхоналарида жазони ижро этиш муассасасига жўнатилишини кутган ҳолда 10 кунгача бўлган маҳкумларга ҳам ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш таъминланади.

 

Жазони ўташ жойига бораётган ёки бир жазони ижро этиш муассасасидан бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчирилаётган маҳкумларни вақтинча сақлаш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳузурида транзит-жўнатиш участкалари ташкил этилиши мумкин.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.