Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Маҳсулот етказиб берилгандан кейин пул ўтказилади

11.03.2019

Читать на русском языке


Президентнинг 7.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат имтиёзли кредитлар бериш тўғрисида қарор қабул қилиш қоидалари ва тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари бўйича етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар тартибини ўзгартирди.

 

Биринчидан, имтиёзли кредитлар янгидан ташкил этилган органлар – вилоят ва туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси бўйича ажратилади. Бунда оилаларнинг хоҳиш ва истаклари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг лойиҳалари, уларни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилади.

 

Иккинчидан, кредит маблағлари товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси (қарз олувчи – таҳр.) ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади. Маблағлар  маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

 

Янги қоидалар қуйидаги имтиёзли кредитлаш дастурларига дахл қилди:

  • “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси бўлган ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширадиган ҳунармандларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳамда  Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон Фармонга қаранг) маблағлари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар;
  • ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш  (27.06.2018 йилдаги ПФ-5466-сон Фармонга қаранг);
  • Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига имтиёзли кредитлар (26.04.2018 йилдаги ПҚ-3680-сон қарорга қаранг);
  • “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва уни кенгайтириши учун имтиёзли кредитлар (7.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сон қарорга қаранг).

 

Бундан ташқари, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 3 йилгача -ягона кредит муддати ҳамда 3-6 ойгача ягона имтиёзли давр белгиланди.  Илгари кичик бизнес субъектлари ЭКИҲнинг 1 минг бараваридан ортиқ миқдорда 2 йиллик имтиёзли давр билан кредит олишлари мумкин эди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар бўйича ставка 2019 йил февраль ойида йиллик 7 дан 8%гача оширилган эди (шарҳга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

https://static.norma.uz/official_texts/%D0%9F%D2%9A-4231,%207.03.2019%20%D0%B9.pdf