Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни ривожлантириш учун кредитларнинг ставкаси оширилди

27.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди (26.02.2019 йилда 3022-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, дастур мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда амалга оширилади (7.06.2018 йилдаги ПҚ–3777-сон қарор ва шарҳга қаранг). Шу жумладан, унда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун (150 ЭКИҲгача), кичик бизнес субъектларига (1 000 ЭКИҲгача) имтиёзли кредитлар ажратиш ва тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини молиялаштириш (1 000 ЭКИҲдан ортиқ) назарда тутилган. 

 

Бундай кредитларни расмийлаштиришнинг аниқ шартлари (муддати, имтиёзли даври, фоиз ставкаси) ва тартиби (зарур ҳужжатлар пакети ва уларнинг кўриб чиқилиши, кредит таъминоти ва ҳ.к.) алоҳида Низомда қайд этилган. Ҳавола орқали ўтиб, унинг шарҳи билан танишиш мумкин.

 

Тузатишлар билан дастур доирасида банклар ажратадиган кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7%дан 8%гача оширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум