Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланди

19.02.2020

Читать на русском языке

 

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.

 

Амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонундан  фарқли ўлароқ, қабул қилинган ҳужжат:

 

биринчидан, анча ҳажмли ва ўзининг тузилмаси билан фарқ қилади – 11 та боб ва 48 та моддадан иборат (амалдагиси - 3 та боб, 28 та моддадан иборат), тушунча аппарати билан таъминланган, ушбу соҳада давлат бошқаруви органлари ваколатини белгилайди;

 

иккинчидан, махсус иқтисодий зоналарнинг қуйидаги таснифини назарда тутади:

  • эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) – янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга фаол жалб этиш, шунингдек ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилмани ва логистика хизматларини ривожлантиришни таъминлаш мақсадларида ташкил этиладиган ҳудуд;
  • махсус илмий-технологик зона – инновация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида илмий ташкилотлар ва илмий фаолият соҳасидаги бошқа ташкилотлар (технологик парклар, технологияларни тарқатиш (технологиялар трансфери) марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлари, бизнес-инкубаторлар ва бошқалар) тўпланган ҳудуд;
  • туристик-рекреацион зона – унда замонавий туристик инфратузилма объектларини (меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамиятдаги объектларни), махсус фаолият кўрсатувчи ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини туристларга хизмат кўрсатиш мақсадида зарур шарт-шароитларни таъминлаган ҳолда барпо этишга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ҳудуд;
  • эркин савдо зоналари - консигнация омборлари, махсус божхона ва солиқ режимлари бўлган ҳудудлар, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраб-жойлаш, саралаш, сақлаш учун майдончалар, чегара пунктларида, аэропортларда, темир йўл боғланмаларида ёки бошқа божхона ҳудудларида ташкил этилади;
  • махсус саноат зонаси – бошқарув, хўжалик ва молиявий фаолиятнинг алоҳида режими жорий этиладиган ҳудуд, зарур маъмурий, илмий-технологик, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш учун ер участкаларини ажратиш орқали шакллантириладиган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш зоналарини ўз ичига олади;

 

учинчидан, махсус иқтисодий зонани ташкил этиш, унинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш тартиби, шунингдек бошқариш масалалари (маъмурий кенгашнинг фаолият кўрсатиши) батафсил баён этилган;

 

тўртинчидан, ушбу зоналар ҳудудида амалга ошириш таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига талабларни ўз ичига олган. Улар умумий ва алоҳида талабларга бўлинади – ҳар бир зона тури учун алоҳида. Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш тақиқланади. Масалан, қурол ва ўқ-дорилар, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ҳоказо. Шунингдек, қонунда инвестиция буюртманомасини бериш ва кўриб чиқиш, инвестиция битимини тузиш, муддатини узайтириш ва тугатиш жараёни белгиланган.

 

бешинчидан, қонуннинг алоҳида боби махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига бағишланган – уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар томонидан мақомни олиш, йўқотиш ва маҳрум қилиш айтиб ўтилган.

 

олтинчидан, ҳуқуқий режим, хусусан, зоналар иштирокчилари учун солиқ ва божхона имтиёзлари хусусиятлари ёзилган. Солиқлар бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш тартиби Солиқ кодексида назарда тутилган. Шунингдек, улар қуйидагилар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилади:

  • мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (бундан ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
  • тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши бизда ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
  • ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар олиб кирилганда (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

 

Бундан ташқари, МИЗ иштирокчилари товарларни импорт қилганда ҚҚСни 120 кунгача муддатга кечиктириб тўлашга ҳақли. Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ўрни уларга 7 кун давомида соддалаштирилган тартибда қоплаб берилади. Тўланган ҚҚС суммаси МИЗ иштирокчиларига республика бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қоплаб берилади.

 

Бунда қонун кучга киргунга қадар ЭИЗлар дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ЭИЗлар иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар улар тақдим этилган муддат ўтгунига қадар сақлаб қолинади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга киради.


Олег Заманов.