Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uz

Мажбурий аудиторлик текширувлари: нималар ўзгаради

23.01.2020

Читать на русском языке

 

Аудиторлик фаолияти тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунларга тузатишлар киритилди (22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон Қонунга қаранг).


Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрь ойида Президент аудиторлик фаолиятини янада ривожлантиришга доир қарорни имзолаган эди. Ушбу ҳужжатда назарда тутилган  чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади (2019 ва 2020 йиллардан, таҳр.), сабаби бунинг учун жумладан қонунларга тузатишлар тайёрлаш ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш лозим эди.

 

Хусусан, унинг бандларидан бири билан 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:

  • активларнинг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  • маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум БҲМнинг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  • ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.

 

Бироқ қонун ҳужжатларига киритилган тузатишлар Президент қарорининг юқорида кўрсатилган нормаларидан қатор жиҳатлари билан фарқ қилади:

биринчидан,  фақат битта мезон - активларнинг баланс қиймати белгиланган. Ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун у БҲМнинг 100 минг баробар миқдоридан , яъни  22 300,0 млн сўмдан (материал эълон қилинган санада) ортиқ бўлиши керак. Тушум ва ходимларнинг ўртача йиллик сони бу ҳолатда инобатга олинмайди.

иккинчидан, тузатишлар қарордан келиб чиққанидек тижорат ташкилотларининг   барчасига ҳам эмас, балки фақат масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга тааллуқли. Акциядорлик жамиятлари, кредит ва суғурта ташкилотлари, инвестиция фондлари, биржалар, давлатга тегишли улушга эга субъектлар ва ДУКларни ҳам эсдан чиқармаслик керак (Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси);

учинчидан, ўзгартиришлар 1 январдан эмас, балки 2020 йилнинг 24 мартидан амалга киритилади (тузатишлар эълон қилингандан эътиборан уч ой ўтгач, таҳр.).

 

Акциядорлик жамиятларига доир янгиликлар ҳам мавжуд. Энди мустақил ташқи аудиторлик ташкилотлари АЖ соф активлари қийматининг 10%и ва ундан кўпини ташкил этадиган уларнинг йирик битимлари ва аффилланган шахс билан битимлари шартларини ўрганадилар.  Бунда баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган мол-мулкнинг бозор қиймати инобатга олинади. Аудитсиз бундай битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин эмас. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга тегишли қўшимчалар 23 январдан кучга кирди.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасининг 23.01.2020 йилдаги 17 (7488)-сонида эълон қилинган.

 

 Олег Заманов.