Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритувини ёзиб олишга рухсат этилди

09.01.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКда ишларни шакллантириш ва суд мажлисларини аудио-, видеоёзувларга жамлаш тартиби кўрсатилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонунга қаранг).

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки ишни кўриб чиқиш жараёнида орган (мансабдор шахс) томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

 

Ишлар электрон шаклда шакллантирилиши мумкин (қоғоз кўринишидаги нусхалари бўлиши мумкин). Мазкур ҳолатда ишда иштирок этувчи шахслар органга (мансабдор шахсга) ўзининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли, орган (мансабдор шахс) томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишинча органнинг мажлисида раислик қилувчининг ва котибнинг ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг ЭРИ билан тасдиқланади. 

 

Шунга қарамай, иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда ёки бошқа зарур ҳолларда ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади. Ишлар электрон шаклда шакллантирилганда, судга тақдим этилган ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади ва эгаларига қайтарилади.

 

Ишларни электрон шаклда бир органдан бошқа органга топшириш ахборот тизими орқали амалга оширилади. Унинг ёрдамида электрон ҳужжат кўринишидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлар чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин.

 

Суднинг ташаббуси билан ёки ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга ёзиб борилиши мумкин. Суд мажлисининг баённомасида тушунтиришлар, илтимосномалар ва уларни кўриб чиқиш натижалари, шунингдек қабул қилинган қарор эълон қилиниши ҳамда унинг устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари акс эттирилмайди. Буларнинг ўрнига гувоҳлар тушунтиришларининг, кўрсатувларининг, экспертлар ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришларининг, музокараларнинг ҳамда прокурор фикрларининг бошланган ва тугаган вақти кўрсатилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар баённомага қўшиб қўйилади.

 

Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, баённомада қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

  • суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;
  • суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг номи ҳақидаги;
  • ишда иштирок этувчи шахслар ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
  • суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган суднинг ва ишни кўриб чиқаётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимлари ҳақидаги маълумотлар.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 25.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах