Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz

Марказий банк тўғрисида янги қонун

13.11.2019

Читать на русском языке

 

«Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди (11.11.2019 йилдаги ЎРҚ-582-сон Қонунга қаранг).

 

Ҳужжат эски таҳририда 1995 йилдан буён, деярли 24 йил амал қилган. 2018 йилнинг январь ойида қатор тизимли муаммолар: МБнинг мавжуд бошқарув ва риск-менежмент сифатига таъсир қилиш механизмларининг такомиллашмаганлиги, банк фаолиятига маъмурий аралашув, банк назоратини амалга оширишдаги қийинчиликлар боис Марказий банкда ислоҳотлар бошланди.

 

Президентнинг 2018 йил 9 январдаги Фармони билан регулятор фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари қайд этилган эди: нархлар барқарорлиги, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши, тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш. Фармонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида унинг фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди. МБга кўпроқ мустақиллик бериш мақсадида у Ҳукумат мутасаддилик қиладиган органлар рўйхатидан чиқарилди.

 

Марказий банк тўғрисидаги янги қонун ҳужжати «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунлар тўпламида қабул қилинди ҳамда улар билан комплексда кўриб чиқилиши керак. Ушбу ҳужжатларда такрорий нормалар, хусусан, МБнинг назорат ва бошқарув ваколатлари ҳамда унинг банк сектори ва тўловлар соҳасидаги функциялари, шу жумладан у томондан кўриладиган чоралар ва санкцияларга тааллуқли бир-бирини такрорловчи нормалар талайгина. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати, мамлакатда тўловларни амалга ошириш, валютани тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисидаги боблар бир-бирига мазмун жиҳатдан яқин.

 

Санаб ўтилган ҳужжатлар каби МБ тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири ҳам батафсиллаштириш ва аниқлаштириш даражаси, ҳаволаки ва бланкет нормаларни камайтиришга тўғридан-тўғри ҳаракат қилиниши билан фарқланади. Масалан, унда регуляторнинг кредит ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари очиб берилган. 

 

Бир қатор нормалар МБ ходимларига тааллуқлидир. Улар бошқа ҳақ тўланадиган фаолият (илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланиши, банкнинг бошқарув органларига ва бошқа тижорий тузилмаларга кириши тақиқланган, хизматга доир маълумотларни сир сақлашга мажбурлар. Ходимлар тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари, банк хизматлари аутсорсерлари ва консолидациялашган назорат остида бўладиган субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишларда иштирок этмайдилар.

 

МБ ходимлари ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши кафолатланган – улар ўз лавозим мажбуриятларини инсофсизлик билан бажарганлиги учун жавобгар бўладилар. Марказий банк ходимларнинг фаолияти юзасидан олиб бориладиган суд ишларида, энди банкда ишламаётган бўлсалар ҳам уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш харажатларини ўз зиммасига олади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 12.11.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.