Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Мева-сабзавотлар маҳсулотлари нархлари назоратга олинади

06.03.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2024 йилдаги 107-сонли “Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади.

 

Тавсия этилган минимал экспорт нархлари белгиланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати Савдо-саноат палатаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Тавсия этилган минимал экспорт нархлари қуйидагиларга асосланиб белгиланади: 

● Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаридан олинган ташқи бозордаги нархлар;

● оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ манбалар) ва ахборот-таҳлилий нашрларда эълон қилинган нархлар;

● ташқи савдо компаниялари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хориждаги ваколатхоналаридан олинган экспорт нархлари;

● маҳаллий ва хорижий трейдер ҳамда сорсинг компанияларга юбориладиган сўровлар асосида олинган нархлар;

● мева-сабзавот маҳсулотларининг таннархи, ички бозордаги улгуржи ва чакана нархлар.

 

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархи пасайишининг тафовути тавсия этиладиганидан 20%дан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархи тавсия этиладиганидан 20%дан ортиқ пасайтирилгани аниқланганда, Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича 24 соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум