Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Миллий гвардия қандай объектларни қўриқлайди

28.11.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди (21.11.2019 йилдаги 930-сон ВМҚга қаранг).

  

Миллий гвардия давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, шунингдек давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилади.

 

Ушбу вазифа Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига топширилди. Бошқарма  ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида қўриқлаш фаолияти хизматларини кўрсатиш шартномаларига асосан келиб тушадиган маблағлардан фойдаланган ҳолда ишлайди. 

 

Миллий гвардия манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда:

  • 2020 йил якунига қадар ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиниши ва қўриқланишини;
  • 2020–2021 йиллар давомида қўриқланадиган объектлар техник жиҳатдан жиҳозланганлиги хатловдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида объектларни зарур муҳандислик-техник воситалар билан қўшимча жиҳозлаш юзасидан чоралар кўрилишини таъминлайди.

 

Рўйхат қуйидаги иккита бўлимдан иборат:

  • Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати саф бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар;
  • Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари томонидан техник қўриқлаш воситалари ёрдамида қўриқланадиган объектлар. 

 

Мазкур рўйхат Президент давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ДХХ, шунингдек уларга бўйсунувчи юридик шахслар томонидан ўз ваколатлари доирасида қўриқланадиган объектларга татбиқ этилмайди. Шунингдек жисмоний шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланиши белгиланган.

 

Умумий ўрта таълим муассасалари ва диний ташкилотларнинг объектлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.   

Анвар Иркаходжаев.