Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартиби янгиланди

20.04.2020

Читать на русском языке

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида янги низом тасдиқланди (13.04.2020 йилда 3229-сон билан рўйхатдан ўтказилган). 

 

Янги таҳрирдаги Низомга айнан қандай ўзгартиришлар киритилиши кутилаётгани ҳақида илгари ёзган эдик (шарҳга қаранг). «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун ва янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга киргани муносабати билан тегишли тузатишлар киритиш зарурати юзага келди. 

 

Низомнинг айрим нормалари чиқариб ташланди (тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги боблар), айримлари эса тўлдирилди. Чунончи, янгиланган версия ҳужжатда фойдаланиладиган бир қатор асосий тушунчалар билан тўлдирилди. «Операция куни», «валюталаш санаси», «1-сон картотека», «2-сон картотека», «масофавий хизмат кўрсатиш тизими», «электрон тўлов воситалари» ва бошқалар сингари тушунчаларга таъриф берилди. 

 

Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартибига тузатиш киритилди. Улар маблағларни тўловчи ёки олувчининг банкига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади. «Қоғоздаги» топшириқномалар уч нусхада берилади. Уларнинг иккитаси ижро учун банкда қолдирилади, учинчиси эса қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда банкнинг масъул ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган штамп билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади.

 

Маблағларни олувчининг банкига инкассо топшириқномаси тақдим этилганда иккита нусхаси тегишли журналда қайд этилган ҳолда почта хизмати орқали маблағларни тўловчининг банкига юборилади. ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклдаги инкассо топшириқномалари тўлов тизими орқали маблағларни тўловчининг банкига ижро учун юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва  13.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.