Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

НҲҲ гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади

03.04.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан уни ўтказиш тартиби тасдиқланган.

 

У жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳалари: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларини тартибга солувчи НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади. Гендер-ҳуқуқий экспертизанинг мақсади – шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш чоғида жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик.      

 

Қабул қилиниб бўлган НҲҲ экспертизаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар уч йилда тасдиқланадиган режа асосида ўтказилади. Режа давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Унда экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган НҲҲ номи, ижрочи давлат органи ва экспертизадан ўтказиш муддатлари кўрсатилади.

 

Давлат органи экспертизадан ўтказилаётган НҲҲнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборот ва таклифларни ўз ичига олган хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади. Адлия вазирлиги олинган хулосаларни ўрганиб, «салбийларини» умумлаштиради ва уларни Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияга тақдим этади. Ўз навбатида, Комиссия мувофиқ бўлмаган ҳужжатни бажариш ва уни қўллаш учун масъул бўлган давлат органига уни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга тузатишлар киритиш бўйича топшириқ беради.  

 

НҲҲ лойиҳасининг гендер-ҳуқуқий экспертизасини ишлаб чиқувчи ва лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси доирасида адлия органлари ўтказади.

 

Ишлаб чиқувчининг экспертиза натижалари унинг юридик хизматининг ҳуқуқий хулосасида акс эттирилади. Лойиҳа гендер тенглик принципларига номувофиқ бўлса, юридик хизмат уни тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун таркибий бўлинмага қайтаради.

 

Юридик хизматнинг ижобий хулосасидан кейин лойиҳа давлат органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиб, манфаатдор органлар ва ташкилотларга келишиш учун юборилади. Сўнг келишилган лойиҳа адлия органларига экспертизадан ўтказиш учун юборилади, улар ҳам ўз хулосаларини тайёрлайдилар. Унда билдирилган эътирозлар мажбурий равишда бартараф этилиши лозим.

 

Идоравий НҲҲда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидаларнинг аниқланиши давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2020 йилдан кучга кирган. 

 

Ленара Хикматова.