Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: санация жараёни мониторингини жорий қилиш таклиф қилинмоқда

06.06.2016

Ягона порталда Судгача санациядан ўтказиш, шунингдек корхоналарни судгача ва суд санацияси жараёни мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом амалда.1

 

Низомнинг янги таҳрири билан, лойиҳага кўра, қарздорларни судгача ва суд санацияси жараёни мониторингини жорий қилиш кўзда тутилган.

 

Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар санациясини мониторинг қилиш Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

 

Қарздорни молиявий соғломлаштириш режаси мониторинг бўйича асосий дастурий ҳужжат бўлади. Қарздорнинг мулкдори, иштирокчиси, акциядорлар ёки кредиторлар умумий йиғилиши режани тасдиқлайди ва уни Давлат рақобат қўмитаси билан келишади.

 

Агар судгача ва суд санацияси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат рақобат қўмитаси қарори билан ёки хўжалик суди томонидан тайинланган бўлса, қарздор монополияга қарши органга ҳар ойда корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни тасдиқланган шакл бўйича тақдим этади.

 

Қарздорни санациялашнинг бориши тўғрисидаги йиғма ахборот судгача ва суд санациясини тақдим этган органга юборилади.

 

Агар мониторинг якунлари бўйича санацияни ўтказишнинг самарасизлиги ўрнатилса,  судгача ёки суд санациясини тақдим этган органга уни муддатидан олдин тугатиш тўғрисида хулоса киритилади.

 

Лойиҳа билан ўз кучини йўқотган деб тан олинадиган айрим норматив ҳужжатларнинг рўйхати кўзда тутилган.

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Агар қарздор банкрот бўлса нима қилиш керак?

 


 


1 Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1999 йилдаги 362-сон қарорига 2-илова.