Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти тасдиқланди

05.04.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ чиқарилди (АВ рўйхат рақами 3292, 31.03.2021 й.).

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти (кейинги ўринларда − Услубиёт).
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари.

 

Эслатиб ўтамиз, тартибга солиш таъсирини баҳолаш − лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

 

Услубиётга мувофиқ тартибга солиш таъсирини баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  • «ex-ante» − лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш;
  • «ex-post» − ретроспектив таҳлил (реал маълумотлар) асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан жорий этилган тартибга солиш воситасининг таъсирини ўрганиш.

 

«ex-ante» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилиши белгиланган:

  • муаммоларни таҳлил қилиш;
  • тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг заруратини (сабабларини) аниқлаш;
  • тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш;
  • муаммони ҳал қилишда муқобил усулларни ўрганиш, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликларини аниқлаш ва танланган муқобил усулни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш;
  • лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш;
  • лойиҳа қабул қилинишидан кутилаётган натижаларни аниқлаш.

 

«ex-post» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилади:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжат таъсир кўрсатган манфаатдор томонларни таҳлил қилиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларига эришилганлиги ҳамда унинг қўлланилиши натижасида вужудга келган ижобий ва салбий оқибатларини аниқлаш;
  • тартибга солиш самарадорлигини ўрганиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорига ҳамда Президентнинг 15.03.2021 йилдаги «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5025-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2021 йилдан кучга кирди.


                                                                                                                                        Наргиза Воҳидова.