Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:НДС при расчетах с выбывающим учредителем Учет импортных операцийКогда образуется ПУ иностранной компанииКакие нерешенные вопросы по ЭСФ беспокоят бухгалтеров Госкомстат разработал новое Положение о порядке представления статотчетов в электронном виде

НҲҲни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

02.03.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3287, 24.02.2021 й.) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом билан коррупциявий омилларни аниқлаш – давлат органлари ва ташкилотлар томонидан чек-листнинг тўлдирилиши юзасидан янги тартиб жорий қилинади. Чек-лист – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома.

 

Коррупцияга қарши экспертиза ўтказилаётганда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки лойиҳанинг ҳар бир нормаси ёхуд қоидасининг таҳлили амалга оширилади, коррупциявий омилларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги чек-листда акс эттирилади.

 

Қуйидагилар коррупцияга қарши экспертиза ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади: қонунийлик, тўлиқ қамраб олинганлик, очиқлик ва шаффофлилик, холислик, мустақиллик, асосланганлик.

 

Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг устуворлиги коррупциявий омиллар аниқланган тақдирда, мажбурий равишда уларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилиши ва чоралар кўрилиши ҳисобланади.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланган:

  • коррупциявий омиллар;
  • лойиҳалар ва амалдаги НҲҲнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби;
  • коррупцияга қарши экспертизани ўтказувчи адлия органи ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида коррупциявий омиллар бўйича аниқ мисоллар келтирилган. Ушбу омиллар тўлиқ кўриб чиқилган, уларнинг мазмуни қисқа, аниқ ва батафсил мисоллар келтирилган методика асосида тушунтириб берилади.

 

Хусусан, қонун ҳужжатларида асосланмаган истисно ҳолатларининг қўлланилиши тақиқланади, қўлланиладиган норма ягона ва барча учун умумий бўлиши лозимлиги белгиланган.

 

Шу билан бирга эндиликда коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш жараёнига мустақил экспертлар ва тор доира йўналишларидаги мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

 

Шунингдек фуқаролар regulation.gov.uz порталида чек-листни тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

 

2020 йилда Transparency International ташкилоти томонидан тузилган рейтингга мувофиқ 183 та мамлакат орасида коррупция даражаси бўйича Ўзбекистон 26 балл билан 146-ўринни эгаллаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.