Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Нотариат ва адвокатурада ички назорат кучайтирилди

22.06.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг «Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинади (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.).

 

Ҳужжат 15.01.2019 йилдаги ЎРҚ-516-сон Қонунга ҳамда Президентнинг 9.09.2019 йилдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қоидалардаги қуйидаги тушунчалар кенгайтирилди:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар;
  • мижоз;
  • таваккалчилик;
  • юқори мансабдор шахслар.

 

Шунингдек юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар тушунчаси киритилди.

 

Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари бошқа вазифалари қаторида мижозлар ёки улар номидан ижро хатларини бажариш юзасидан операцияларни амалга оширишда ички назоратни ҳам юритишлари лозим.

 

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг ички назоратни амалга ошириш бўйича вазифалари жумласига махсус ваколатли органнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш ҳам киритилди.

 

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларига таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартибини назарда тутувчи ички қоидаларни ишлаб чиқиш мажбуриятини юклайдиган норма киритилди. Ички қоидалар ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

 

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари электрон равишда расмийлаштирилиши ҳамда ҳар йили 15 январгача махсус ваколатли давлат органи ёки Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган шахслар шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига ёзма ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ахборот беришлари лозим.

 

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга ҳам мазкур Қоидаларнинг 162-бандида назарда тутилган чораларни кўришлари шарт. Ушбу чораларни кўришнинг имкони бўлмаган тақдирда, улар бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши ва бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.

 

Ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат  IT-технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳамда мониторинг ва назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган хавф-хатардан келиб чиқиб, мутахассисларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.

 

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини доимий равишда мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек иш самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.