Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилмоқда

18.04.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2020 йилдаги 228-сон қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди. 

 

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) Вазирлик ҳузурида, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилмоқда.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • «Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия хашаридан тушадиган тушумларнинг 10%и;
  • Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 20%и;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
  • бошқа тақиқланмаган манбалар.

 

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • Вазирликка юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш;
  • «хавфсиз маҳалла» тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
  • хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;
  • кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
  • аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳамда уларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш;
  • фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • Вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг малакасини ошириш, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.. 

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби алоҳида низом билан тасдиқланган. Вазирлик тузилмаси, шунингдек марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришни тартибга солувчи Вазирлик тўғрисидаги низом тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.