Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Оилавий ва шахслараро низоларни олдини олиш кучайтирилади

06.07.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2.07.2018 йилдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарори имзоланди.

 

Устуворликлар белгиланди

 

Қуйидагилар ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни кузғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш;
  • ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал қилишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;
  • низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлгаи шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;
  • низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини, ўз жонига қасд қилиш кайфиятини қўзғатадиган омилларни аниқлаш ҳамда ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш;
  • жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.

 

Эътибор – таълим муассасаларига

 

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий- маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури доирасида таълим муассасаларига алоҳида эътибор берилади. Таълим муассасалари ўқувчиларининг муайян вазиятда руҳий ҳолати ва хулқ-атвори бузилиши аниқланганда шошилинч психологик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилиб, жорий этилади. Кадрлар масаласи ҳал этилиши лозим. Хусусан, оилавий ва шахслараро низоларни, психофизик зўрлик ишлатиш ва  ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни олдини олиш учун таълим муассасаларида  психолог иш олиб боради.

 

Марказларда ва “ишонч телефони” орқали ёрдам кўрсатилади

 

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ташкил этилди. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
  • ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига қасд қилган шахслар билан бирламчи ва изчил профилактика тадбирларини ўтказиш;
  • низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этиш мақсадида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш;
  • ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолиятини ташкил этишда, уларнинг моддий- техник ва услубий базасини мустаҳкамлашда, мазкур муассасаларнинг кадрлар салоҳиятини шакллангириш ва қўллаб-қувватлашда, муҳтож шахсларга, шу жумладан “ишонч телефони” оркали маслаҳат бериш тизимини яратиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш;
  • долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш мақсадида вақти-вақти билан жамоатчилик фикрини ўрганиш, уларнинг асосида низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни бартараф этишга доир дастурлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материалларни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида тарқатиш орқали ушбу соҳадаги муаммолар ҳақида жамоатчиликнинг хабардор этилишини таъминлаш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни бартараф этиш масалаларига бағишланган амалиётлар, семинар ва тренинглар ўтказиш.

 

Яқин вақтда Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари Ўзбекистон Хотин қизлар-қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилади. Марказлар биринчи навбатда ташкил этиладиган туманлар (шаҳарлар) рўйхати  Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда аникланади.

 

Марказлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳамкорлик:

  • низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
  • оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;
  • жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга қаратилади.

 

Ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш

 

“Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, унда қуйидаги масалалар назарда тутилади:

  • маиший зўрлик ишлатиш тушунчасини таърифлаш, зўрлик ишлатиладиган ҳолат турларини ажратиб кўрсатиш;
  • ваколатли органларнинг вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаш;
  • маиший зўрлик ишлатишнинг эрта олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни фарклаш;
  • муайян тақиқлар ўрнатишни, шу жумладан жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш жойига, ўқиш жойига, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институтини жорий этиш;
  • судгача ва суд текшируви жараёнида маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус процессуал кафолатларни жорий этиш.

 

Меъёрий ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_