Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzЗачем нужно проверять платит ли ваш контрагент НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzКак отразить в отчетности переход на налог на прибыль в середине квартала – читайте на buxgalter.uz

Олтин изловчилар – жисмоний шахсларга нафақат лицензия, балки «патент» ҳам керак

13.02.2019

Читать на русском языке

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 1 мартдан бошлаб қўшимча киритилади (ВМнинг 11.02.2019 йилдаги 112-сон қарорига қаранг).

 

Унга «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш» позицияси киритилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар ҳам лицензия асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланишлари мумкин. У Давлат геология қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати – 3 йил. Ўтган йил ноябрда бу ҳақда батафсил ёзган эдик.

 

Киритилаётган тузатишлардан келиб чиқилса, жисмоний шахслар лицензияни расмийлаштиришдан ташқари хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари ҳам керак бўлади. Буни қандай амалга ошириш ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Хусусий тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги тегишли лицензияни олиш учун талаб сифатида қайд этилса керак (шу жумладан лицензиялар бериш тартибини назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳозирча қабул қилинмаган, таҳр.). Яъни гувоҳномаси бўлмаган жисмоний шахсларга лицензия берилмайди.

 

! Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш – МЖТКнинг 176-моддаси ва ЖКнинг 188-моддаси бўйича, лицензиясиз амалга ошириш эса МЖТКнинг 165-моддаси ва ЖКнинг 190-моддаси бўйича жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.03.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.