Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новые формы налоговой отчетности – по доходам нерезидентов, дивидендам и процентам - читать на buxgalter.uzНК-2020: новые причины для приостановки операций по счетам - читать на buxgalter.uzСанкций за несвоевременную сдачу отчетности стало больше - читать на buxgalter.uzКакие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uz

Оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан ЯСТ 5%гача пасайтирилади

15.05.2018

 

Президентнинг 14.05.2018 йилдаги қарори билан давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилади ва уларни моддий рағбатлантириш кучайтирилади. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Ҳужжат билан назарда тутилган чора-тадбирлар 2018 йил 1 июндан амалиётга жорий этилади.

 

Биринчидан, давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг, шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45 фоизга оширилади.

 

Иккинчидан, санаб ўтилган ходимларнинг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошлари белгиланади. Уларнинг лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсиши рағбатлантирилади. Масалан, илмий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимида бундай механизм жорий этилган.

 

Учинчидан, Ўзбекистон давлат цирки, ҳайвонот боғлари, Маданият вазирлигининг кўзи ожизлар учун кутубхоналари ҳамда давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифаларига (аниқ рўйхатни Ҳукумат кейинроқ тасдиқлайди – таҳр.) узоқ муддат хизмат қилганлиги учун тақдирлаш пули тўланади. Уларнинг миқдорлари театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига белгиланган миқдорларга тенг.

 

Тўртинчидан, концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ ставкаси амалдаги 30%дан 5%гача пасайтирилади. 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 91-иловага тегишли тузатишлар киритилди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_