Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Рассрочка по-новому: что изменится для торговых предприятий Спецрежим «Вход в бизнес без лицензии»: что это значит для бухгалтера Как рассчитывать НДФЛ с учетом льгот

Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди

11.06.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2026 йилдаги 295-сон қарори билан пахта ва буғдой етиштириш билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Президентнинг 08.05.2026 йилдаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида"ги 130-сон қарори янгиланди.

 

2024-2025 йилларда фермер хўжаликларига пахта хомашёсини етиштириш харажатларини қоплаш учун берилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2027 йил 1 январга қадар узайтирилади.

 

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2024-2025 йилларда пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларини қайтариш муддати тегишинча узайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2026 йилдан кучга кирди.

                                    

 Лола Абдуазимова