Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Парламент палаталарини молиялаштириш тартиби белгиланди

29.08.2019

Читать на русском языке

 

Тегишли тузатишлар миллий Олий Мажлис палаталари фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларга киритилди (27.08.2019 йилдаги ЎРҚ-557-сон Қонунга қаранг).

 

Қонунчилик палатаси ва Сенат фаолияти Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва унда алоҳида сатрларда назарда тутилади.

 

Депутатлар, сенаторлар ва Парламент палаталари девонлари ишлаши учун харажатлар сметаларини тасдиқлаш бўйича ваколат уларнинг раҳбарларидан палаталар Кенгашларига ўтказилди. Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат раиси харажатлар сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади. Шунингдек, улар ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди.

 

Механизм қуйидагича. Харажатлар, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлар сметаси Қонунчилик палатаси ва Сенат девонлари томонидан, тегишинча, бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан биргаликда тузилади. У ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Тузилган ҳужжат, юқорида айтилганидек, тегишли палатанинг Кенгаши томонидан тасдиқланиб, Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 28.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.