Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года

Пенсия таъминоти соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

26.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг  19.09.2023 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 481-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

  • Эндиликда пенсионер пенсия тўлашни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақида нафақат Пенсия жамғармасининг бўлимига, балки давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин;
  • 100 ёшга тўлган шахсларга ҳар ойлик қўшимча тўлов уларнинг мурожаатисиз, қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда (маълумотлар ахборот тизимидан олинади) «проактив» шаклда амалга оширилади

  

Маълумот учун: 2022 йил 1 мартдан бошлаб ёши 100га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 %и миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.



Шунингдек Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 13 октябрдаги қарорига илова – Пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган  иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом билан тўлдирилмоқда. Тўлиқ матн билан шу ерда танишишингиз мумкин. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.