Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пойтахтда 2016 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди

07.01.2016

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши ўзининг 25.12.2015 йилдаги 76/9-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлади:

 

- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи - соф фойданинг 8%и;

 

- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ:

 

- бензин – 1 литр учун 335 сўм/1 тонна учун 445 000 сўм;

 

- дизель ёқилғиси – 1 литр учун 335 сўм/1 тонна учун 407 025 сўм;

 

- суюлтирилган газ –1 литр учун 230 сўм;

 

- сиқилган газ – 1 куб.м учун 275 сўм;

 

- алкоголли маҳсулотни чакана сотиш ҳуқуқи, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилганлик учун йиғим – 1 ой савдо қилганлик учун ЭКИҲнинг 5 баравари;

 

- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни реализация қилганлик учун йиғим – 1 ой савдо қилганлик учун ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

 

- автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим – ойига ЭКИҲнинг 6 баравари.

 

 

Мазкур қарор расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга кирди.

 

Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг www.toshkent.uz веб-сайти орқали ҳам танишиш мумкин.

 

 

Маъруф УСМАНОВ.

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум