Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Президентнинг 2 та янги ҳужжатида суд қарорларини Интернетда эълон қилиш назарда тутилган

16.07.2018

Читать на русском языке


ПФ–5482-сон Фармонда ва ПҚ–3852-сон қарорда шу ҳақда сўз юритилган. Иккала ҳужжат 13.07.2018 йилда қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, суд қарорларини веб-сайтларда жойлаштириш 2016 йил октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурида (26-банд) назарда тутилган эди. 2017 йилда тегишли дастурий таъминот устида иш бошланди (батафсилроқ – бу ерда).

 

Параллель равишда қонун нормаларини тайёрлаш устида иш олиб борилди. Масалан, Жиноят-процессуал кодексга киритиладиган, жиноят процессида ана шундай амалиёт жорий этилишини назарда тутадиган тузатишлар 19.10.2018 йилдан бошлаб кучга киради. Томонлар ошкор қилишга қарши бўлишлари мумкинлиги ҳисобга олиниб, уларнинг розилигини ҳам олиш талаб этилади. Агар розилик олинмаса, бироқ суд эълон қилишни зарур деб ҳисобласа, қарор суднинг веб-сайтида шахсни кўрсатмай (процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатмай) жойлаштирилади. Ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини ҳар қандай ҳолатда эълон қилиш тақиқланган. Янги таҳрирдаги Фуқаролик процессуал кодексдаги шунга ўхшаш нормалар кучга кирди. Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда бундай қоидалар ҳали мавжуд эмас.  

 

Янги ҳужжатларга (ПФ–5482 ва ПҚ–3852) мувофиқ, суд қарорларини эълон қилиш масалаларини тартибга солишга доир ёндашувга бирмунча тузатиш киритилди. 

 

Биринчидан, суд қарорлари марказлаштирилган тарзда, яъни ҳар бир суднинг веб-сайтида алоҳида эмас, балки Олий суд сайтида эълон қилинади.   

 

Иккинчидан, иқтисодий судларнинг қарорлари учун эълон қилиш мажбурий ҳисобланади. Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича бунинг учун томонларнинг розилиги талаб этилади. Шу билан бирга, ёпиқ суд мажлислари бўйича қарорлар Интернетда жойлаштирилмайди. Қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси 2018 йил сентябригача тайёрланади.

 

Зарур дастурий таъминотни жорий этиш бўйича икки йиллик иш 2018 йил ноябрида якунига етказилиши керак.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_