Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Қандай банкноталарни айирбошлаш шохобчаси қабул қилмайди

08.08.2019

Читать на русском языке

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 3029-2, 6.08.2019 й.).

 

Биринчидан, энди банк ва банк хизматлари офисида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчасида иш ҳажмидан келиб чиқиб зарурият бўлганда ходимлар сони битта ходимгача камайтирилиши мумкин (стандарт – иккита ходим, таҳр.). У бир вақтнинг ўзида назоратчи ва кассир вазифасини бажаради.  Бу банк раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Илгари эса, аксинча, қўшимча ходимларни жалб қилиш имконияти ҳақида сўз юритиларди.

 

Иккинчидан, фақат  тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилиши қатъий баён этилган.

 

Учинчидан, ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертиза қилиш учун воситачилик ҳақи ундириш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

 

Тўртинчидан, шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланадиган белгилар аниқлаштирилди:

  • сийқаланиш ва ифлосланиш даражаси банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини бериши керак (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
  • банкнотада диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

 

Шикастланиш белгиланган меъёрлардан ошган тақдирда (56-банд) ҳам банкнота муомалага яроқсиз деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.