Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Қаровсиз болалар билан ишлаш бўйича марказлар вазифалари белгиланди

06.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 03.08.2021 йилдаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сон қарорни қабул қилди.

 

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида улар фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди:

  • қаровсиз болаларнинг шахсини аниқлаш, уларнинг ўқиши ва хулқ- атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни тўлиқ ўрганиш;
  • қаровсиз болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш ва тиббий текширувдан ўтказиш натижасига кўра уларни ота-онасига топшириш ёки тегишли муассасаларга жойлаштирилишини ташкил этиш;
  • қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш тадбирларини ташкил этиш.

 

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

1. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом;

2. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болалар биринчи навбатда юбориладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати;

3. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари;

4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах