Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қурилиш қиймати ошиб кетган бўлса нима қилиш керак

09.09.2019

Читать на русском языке

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш  объектларининг ҳисобланган қийматини кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 5.09.2019 йилдаги 740-сон қарори).

 

Ҳужжат Президентнинг 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган (шарҳга қаранг) ва лойиҳа-смета ҳужжатларига (кейинги ўринларда – ЛСҲ) ўзгартиришлар киритилганда қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари қийматини аниқлаштириш ва молиялаштириш бўйича хулосаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш механизмини белгилайди.

 

Низом ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастури (2020 йилдан – 3 йил учун қабул қилинади) доирасида марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш  объектларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Унинг натижасида қуйидагиларнинг нархи ошиб кетадиган ЛСҲларига ўзгартиришлар киритиш (асосли равишда лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) масалалари кўриб чиқилади:

  • тендерлар ёки танловлар натижалари бўйича аниқланган шартнома қиймати (йилдан йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмлари, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартириш ҳамда лойиҳани тузатиш);
  • бош пудратчи ташкилотнинг Президент ёки Ҳукуматнинг қарорларига кўра белгиланган объектлар бўйича смета қиймати (йилдан йилга ўтувчи объектнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш, шунингдек, объектнинг физик иш ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳани тузатиш, фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартириш).

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомили

 

Объект қийматининг ошиши асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, вилоятлар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда – ташаббускорлар) бир вақтнинг ўзида:

  • қурилиш, молия ҳамда иқтисодиёт ва саноат вазирликларига;
  • чет эл кредитлари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат этади.

 

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ташаббускорлар раҳбарларининг лойиҳага ўзгартиришлар киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли баённомасининг асл нусхаси;
  • илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);
  • илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича ахборот: лойиҳалаштириш топшириғи, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосалари;
  • тасдиқланган шаклга мувофиқ тузилган ва ўзгартирилган лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари;
  • аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва йиғма маълумот;
  • объектни қуриш қийматининг йиғма ресурс сметаси бобларининг харажатлар турлари бўйича тақсимланган қиёсий рўйхати;
  • қурилиш нархининг ошиб кетишига сабаб бўлган чизмалар ва ҳисоб-китоблар;
  • лойиҳани қайта кўриб чиқиш мобайнида вужудга келган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги зарур ҳужжатлар;
  • ташаббускорларнинг тендер ёки танлов комиссиясининг киритилаётган ўзгаришлар бўйича баённомаси.

 

Материаллар масъул вазирликлар томонидан хулосалар (ижобий ёки салбий) берилган ҳолда 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қурилиш вазирлиги уларни жамлайди ва масала ижобий ҳал қилинганда 6 иш куни ичида Адлия вазирлиги билан келишилган қарор лойиҳасини тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

Эътибор беринг! Асоссиз равишда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга ва объектни фойдаланишга топшириш муддати узайтирилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини бажариш тўхтатиб турилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.