Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:НДС при расчетах с выбывающим учредителем Учет импортных операцийКогда образуется ПУ иностранной компанииКакие нерешенные вопросы по ЭСФ беспокоят бухгалтеров Госкомстат разработал новое Положение о порядке представления статотчетов в электронном виде

Қурилиш соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда

30.11.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Президентнинг тегишли Фармони 27 ноябрь куни қабул қилинди.

 

Стратегия Президентнинг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чифилган. Унинг мақсади – бошқарувнинг замонавий усулларини шакллантириш, лойиҳаларни амалга оширишда инвестициявий жозибадорликни ошириш ва инновацион ечимларни жорий этишга қаратилган қурилиш тармоғидаги ислоҳотлар.

 

Ҳужжатнинг асосий йўналишлари:

  • ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш ва ушбу жараёнда жамоатчиликнинг самарали иштирокини таъминлаш;
  • шаҳарсозлик фаолиятининг сифати ва хавфсизлигини ошириш;
  • шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, рационаллиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, қурилиш тармоғи ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш.

 

Шунингдек, Фармон билан “Йўл харитаси” тасдиқланди ва стратегияни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Иккинчилар қаторида, хусусан:

  • 2025 йил охирига бориб “Бизнес юритиш” халқаро индексида (Doing Business Index) “қурилишга рухсатномалар олиш” (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;
  • республиканинг геологик, табиий-иқлим, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда 2025 йилга бориб миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини камида 50% даражасида халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш;
  • 2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25%ини бош режалар билан қамраб олишга эришиш;
  • 2025 йилга бориб “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратилишини, шунингдек, уларнинг идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг “ҳажм” услубини жорий этиш улушини 2025 йилга бориб республикадаги қурилиш объектлари умумий сонининг 50%игача етказиш;
  • 2025 йилга бориб архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бирининг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги Осиё мамлакатларининг энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП–1000) кириши.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида:

а) аҳоли пунктларининг бош режалари 4 та босқични ўз ичига оладиган жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади:

  • фуқароларни жамоат муҳокамасини ўтказиш муддатлари, жойи ва тартиби билан таништириш;
  • аҳоли пункти бош режасининг лойиҳаси бўйича жамоат муҳокамаларини ўтказиш;
  • жамоат муҳокамасининг қайд этилган натижалари асосида жамоат фикрини таҳлил қилиш;
  • жамоат муҳокамаси натижалари ҳақида ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали аҳолини хабардор қилиш;

б) аҳоли пунктлари бош режаларининг юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатларига мувофиқлиги юзасидан жамоат экспертизасини амалга ошириш имконияти жорий этилади;

в) аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;

г) аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб эса:

биринчидан, 2 қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш:

  • объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Ушбу қоидалар якка тартибдаги уй-жойларга ҳам татбиқ этилади;
  • қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузиш мажбурий. Объектда мустақил равишда (хўжалик усулида) ишлаш тақиқланади. Бу асосий фаолият тури сифатида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи ташкилотларга тааллуқли эмас;

иккинчидан, қуйидагилар тақиқланади:

  • аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;
  • лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);
  • ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтириш тақиқланади;

учинчидан, лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги “Эксперт хулосаларининг ягона реестри”га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади. Истисно - давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари.

 

Қурилиш вазирлигига техник тартибга солиш соҳасидаги миллий норматив ҳужжатлар, давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш бўйича ишлар (товарлар, хизматлар)нинг давлат харидларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширишга рухсат берилди. Улар тўғрисидаги ахборот шартнома тузилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай давлат харидлари махсус ахборот порталида жойлаштирилиши керак.

 

Шунингдек, ҳужжатда:

а) қуйидагиларни ишлаб чиқиш назарда тутилган:

  • 2020 йил 1 декабргача - қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом;
  • 2021 йил 1 июнгача - Ягона маъмурий қурилиш регламенти;
  • 2022 йил 1 мартгача - Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг (ISSA) концепциясини жорий этишга асосланган “Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш” дастури;
  • 2022 йил 1 июлгача шаҳар муҳити элементларининг мақсади, анъанавий архитектура ва маданияти, шунингдек, жойнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий “дизайн-код”.

б) 2021 йил 1 сентябргача фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш (фото ва видеоматериаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи “Огоҳ фуқаро” электрон тизимининг яратилиши;

в) қуйидагиларни:

  • илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида лойиҳа-қидирув ва қурилиш фаолиятига суғурталаш тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш;
  • 2021 йил 1 августгача - Қурилиш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизимининг жорий этиш.

 

Эльмира Сиразиева.