Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Қўриқлаш хизмати Миллий гвардияга ўтказилди

08.07.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси 3.07.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 555-сон қарорни қабул қилди.

 

ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардия таркибига ўтказилди. Идорага давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни ташкил этиш, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш юклатилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўз объектларида рухсат бериш режимини ва мол-мулкларини қўриқлашни таъминлашда — шартнома асосида фақат Миллий гвардиянинг хизматидан фойдаланади.

 

Қуйидагилар Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • қўриқланаётган объектларда ички режим, рухсат бериш режимлари ва мол-мулкни қўриқлашни, жамоат тартибини сақлашни ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашишни таъминлаш;
  • қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича самарали назоратни амалга ошириш;
  • аҳолининг Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини амалга ошириш.

 

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархи) Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун — Миллий гвардия қўмондони томонидан мустақил тарзда белгиланади.

 

Ҳужжат билан:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати ҳақидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақидаги низом тасдиқланди.

 

Уларда  қўриқлаш хизматининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, нарядларни ташкил этиш, идоравий қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби, хизматнинг молиявий, моддий-техник таъминоти, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва уларнинг жавобгарлиги белгиланган.

 

Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

  • Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари объектларини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар қўриқлаш бошқармалари;
  • Техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари;
  • шаҳар-туманлар қўриқлаш батальон-отрядлари;
  • «Qo‘riqlash Servis» давлат унитар корхонаси.

 

Бош бошқарма бошлиғи ҳузурида Бош бошқарма ва бошқа қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг 7-9 нафар тажрибали ходимлари, шунингдек тегишли соҳада илмий салоҳиятга эга олимлар таркибида маслаҳат Кенгаши тузилади. Кенгашнинг таркиби ҳар йили Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади. Бош бошқарма бошлиғи лавозимига кўра кенгаш раиси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

 Анвар Иркаходжаев.