Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие нормы, связанные с исламским финансированием, будут внесены в Налоговый кодексМожно ли вернуть НДС по безнадежной задолженностиКак трактовать термин EXW Incoterms® 2020

Рецептсиз препаратлар камайди

09.12.2019

Читать на русском языке

 

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди (рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.).

 

Илгариги рўйхатга қараганда янги рўйхат 49 та позицияга қисқарган. Бироқ, шифокор рецептисиз бериладиган монопрепаратларнинг умумий сони 4 тага ошган, комплекс препаратлар эса шу рўйхатда 53 тага камайган.

 

Умумий рўйхатда бўлмаган барча дори воситаларига  энди рецепт талаб этилади. Бу шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ва уни қўллаш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмасидир. Рецептнинг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, рецептсиз препаратлар рўйхати ҳар йили янгиланади (йилда камида 1 марта). Қоидага кўра, бу ноябрь-декабрда рўй беради. Масалан, 2016, 2017 ва 2018 йилда ҳам шундай бўлган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.