Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Шарқшунослик институти университетга айланди

17.04.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 16 апрелдаги қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институтини ислоҳ қилиш назарда тутилган.

 

Энг аввало, институт университетга айлантирилади. Қайта ташкил этиш асносида ОТМ тузилмасида синхрон таржима лабораторияси ва электрон таълим ресурслари билан мультимедиа маркази ташкил этилади. Университет ҳузурида эса Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази ҳамда Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази очилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • ОТМ таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқишга ҳақли;
  • таълим жараёнига босқичма-босқич кредит-модуль тизими жорий этилади;
  • хорижий ОТМлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади;
  • шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади. Курслардан муваффақиятли ўтган педагог ходимларга сертификат берилади;
  • университет ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётгани муносабати билан қатор чора-тадбирлар, айниқса илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш  бўйича чоралар амалга оширилади.

 

Ўқишга қабул қилиш тартиби ҳам ўзгаради: 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари топширилади. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу амалиёт бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича мамлакатимиздаги барча ОТМга ўқишга қабул қилишда татбиқ этилади.

 

2020-2023 йилларда ОТМни комплекс ривожлантириш дастури амалга оширилади. Хусусан, талабаларда амалий компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган фанларга ажратилган соатлар улуши оширилади, докторантурага қабул квотаси кўпайтирилади, замонавий IT-дастаклар фаол жорий этилади ва хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик ривожлантирилади.

 

Моддий-техник таъминот масалалари ҳам четлаб ўтилмади. Университет Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг (Амир Темур шоҳ кўчаси, 20а-уй) бино ва иншоотларини беғараз қабул қилади, 2021 йил 1 августга келиб эса шу ҳудудда  янги 9 қаватли бино ва спорт мажмуаси қуриб битказилади.

 

Ислоҳот соҳага оид ўрта махсус таълимга ҳам дахл қилади. 1 июлга қадар университет ҳузуридаги академик лицей фаолиятини танқидий ўрганиб чиқишлари лозим. Масалан, қабул жараёнига қўйилган талаблар қайта кўриб чиқилади – бу ерда хорижий тилни билиш даражаси асосий мезон бўлади. Наманган ва Хивада эса шарқ тиллари бўйича техникумлар очилади.

 

Олег Заманов.