Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где посмотреть расшифровку по НДС с учетом «коэффициента разрыва» ИКПУ поможет быстро и без ошибок сформировать ЭСФПояснительная записка по оплате труда для ГНИ Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Шубҳали операцияларни тўхтатиб туриш тартиби ўзгартирилди

26.10.2021

Читать на русском языке

Бош прокурорнинг буйруғи (рўйхат рақами 3327, 19.10.2021 й.) билан Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мазкур Низомда Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини (кейинги ўринларда – Рўйхат) шакллантириш ҳамда ушбу рўйхатни пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш тартиби белгиланган.

 

Рўйхат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан расмий каналлар орқали олинган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи* томонидан шакллантирилади.

 

ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатли органлар ҳисобланади. Улар Рўйхатни шакллантириш учун махсус ваколатли давлат органига ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилинган ҳолда тақдим этадилар. Маълумотлар олинган пайтдан бошлаб ёки шахсни Рўйхатга киритиш учун асослар юзага келган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этилади. Махсус ваколатли давлат органи томонидан маълумотлар «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ҳам олинади.

 

Олинган маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ноаниқ бўлса, махсус ваколатли давлат органи қўшимча маълумот олиш учун маълумотлар базаларидан фойдаланади ёки тегишли ваколатли органларга мурожаат қилади, улар сўровни олган кундан уч иш куни давомида қўшимча маълумотларни тақдим этадилар. Бундан уларни тақдим этиш учун хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ёки халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш зарур бўлган ҳолатлар мустасно. Қўшимча маълумотлар олингунига қадар махсус ваколатли давлат органи ушбу масала ҳал этилгунга қадар мазкур шахсларнинг операцияларини 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин.

 

Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги муддатларда Рўйхатни шакллантиради ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади:

  • маълумотлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий веб-сайтидан олинган вақтдан бошлаб бир соат ичида;
  • маълумотлар ваколатли органлардан ёки хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан келиб тушган ёхуд «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан олинган вақтдан бошлаб дарҳол, бироқ иш куни тугамасдан.

 

Махсус ваколатли давлат органи Рўйхатни шакллантирган ёки унга тегишли ўзгартиришлар киритгандан сўнг бир соат ичида уни пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказади. Ташкилотнинг масъул ходими (тармоғи) уч соат ичида Рўйхатни ушбу ташкилотнинг тегишли ходимларига (тармоқларига), шу жумладан мижозлар билан бевосита ишлайдиган ходимларга (тармоқларга) юборилишини ва (ёки) ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.

 

Ташкилотлар қуйидаги ҳолатларда кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан операцияни амалга оширишни тўхтатиб туради ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўядилар: 

  • мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг идентификацион маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганда;
  • Рўйхатга киритилган шахснинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулки аниқланган тақдирда.

 

Ташкилот бир иш кунидан кечиктирмасдан шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши шарт.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни Рўйхатдан чиқариш тартиби;
  • шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарор  устидан шикоят бериш тартиби;
  • тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш тартиби;
  • операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш масалаларига доир халқаро ҳамкорлик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.

 

____

* қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича белгиланадиган давлат органи.