Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие платежи должен сделать бухгалтер НОУ при получении лицензии на оказание образовательных услуг – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzГлавбух уходит в отпуск без проблем: генеральный план подготовки – читайте на buxgalter.uz

Солиқ идораси ҳисобланган иш ҳақининг электрон ҳисобини қандай юритади

07.05.2019

Читать на русском языке

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди (6.05.2019 йилда 3158-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 80-сон қарорида ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш ва уни солиқ органларининг ягона ахборот базасига жорий этиш назарда тутилган эди.

 

Бунинг учун иш берувчилар ҳар бир жисмоний шахс бўйича ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги электрон маълумотларни ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) таркибида ҳисобга олинган жойдаги солиқ идорасига тақдим этишлари шарт. Ушбу маълумотлардан ҳисобланган иш ҳақининг марказлаштирилган реестри шакллантирилади. Иш ҳақи бўйича ҳисобот меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчилар кесимида тақдим этилади. Фақат Солиқ кодексида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобга олинади.

 

Иш берувчилардан келиб тушган ахборот солиқ органи томонидан ДСҚнинг марказлашган ахборот базасига киритилади. Ўз навбатида, Пенсия жамғармаси пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда ушбу маълумотлардан фойдаланиш учун солиқ идорасига электрон сўров юборади, у шу куннинг ўзида қаноатлантирилиши лозим.

 

Иш берувчи хато маълумотларни киритган бўлса, ходим ундан уларни тўғрилаш ва ҳисоботни қайта топширишни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек иш берувчи ходимнинг аризасига кўра ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотномани бепул тақдим этиши шарт.

 

Юридик шахс қайта ташкил этилганда ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади. Ташкилот ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ахборот юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан ДСҚнинг базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.