Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Солиқ органлари томонидан назорат тадбирлари видеотасвирга қандай олинади

13.01.2020

Читать на русском языке

Тартиб Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланди ва 31.03.2020 йилдан амал қилишни бошлайди (рўйхат рақами 3207, 30.12.2019 йил).

 

Солиқ органи томонидан қуйидаги назорат тадбирларининг видеотасвирга олинишига йўл қўйилади:

  • солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олишда;
  • хронометраж кўздан кечиришда;
  • хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингда;
  • солиқ текширувларида;
  • мавзули экспресс-ўрганишда;
  • фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллашда;
  • акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалашда;
  • солиқ мониторингида.

 

Видеотасвирга олиш солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида амалга оширилади. Солиқ тўловчилар солиқ органининг назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиш ва видеотасвир маълумотларидан нусха олиш ҳуқуқига эга. Бунда улар ўтказиладиган тадбир жараёнини ўзлари видеотасвирга олишлари мумкин.

 

Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг ходимлари ва солиқ тўловчилар (уларнинг вакиллари) ҳамда жалб қилинган мутахассислар, экспертлар, таржимонлар, зарур ҳолларда холис ва харидорлар иштирок этиши мумкин. 

 

Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада (баённомада, маълумотномада) тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси (қурилманинг русуми ва серия рақами), видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.  

 

Видеотасвирга тушириш жараёнида олинган ҳар қандай маълумот солиқ сирини ташкил этади. Маълумотлардан хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш, хусусан, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш мумкин эмас. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2020 йилдан кучга киради.  


Ленара Хикматова.