Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Солиқ тизимини рақамли ривожлантириш стратегияси қабул қилинди

09.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича комплекс чоралар тасдиқланди.

 

Стратегияда қуйидаги вазифалар белгиланган: маълумотларни қайта ишлаш маркази ва телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, сервер ва дастурий таъминотлар харид қилиш, ахборот тизимлари мажмуини ягона платформага ўтказиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш тизимларини йўлга қўйиш.

 

Ушбу вазифаларни амалга ошириш натижасида бюджетга қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача ортиши кутилмоқда.

 

Ҳозирги вақтда  тизимнинг маълумотлар алмашиш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолари мавжуд, жумладан:

  • мавжуд маълумотлар базаси ҳажмининг етарли эмаслиги;
  • серверлар хотира ҳажмининг 90% бандлиги;
  • электрон хизматлар сони 3,8 бараварга, ахборот тизимлар сони 2,5 бараварга ортиши натижасида корпоратив тармоқ тезлигини ошириш зарурати юзага келганлиги;
  • турли ахборот тизимларининг интеграциялашуви натижасида маълумотлар базасида катта юкланиш ҳосил бўлганлиги;
  • ягона платформа мавжуд эмаслиги.

 

Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш доирасида:

  • маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тезлиги 10 бараваргача оширилади;
  • маълумотлар базасидаги ахборотларни конфиденциаллигини таъминлаш даражаси 100% ошади, ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш ҳамда маълумотларни хавфсиз ва ишончли сақлаш имкониятлари кенгаяди;
  • маълумотлар базаси ҳажми 1 петабайтгача етказилади.

 

Business Intelligence ва Big Data технологияларини жорий этиш Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири сифатида киритилган. Уларни жорий этиш натижасида:

  • катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва тезкор таҳлил қилиш тизимларини кенгайтириш;
  • хуфёна айланмалар даражасини кескин қисқартириш ва солиқ солинадиган база кенгайтириш;
  • марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни қайта ишлаш натижасида бозор конъюнктурасини ўрганиш, товар ва хизматларнинг бозор нархларини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаш имкониятини яратиш;
  • ходимларнинг 50-60%ида маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлади.

 

Солиқ органларининг ахборот тизимлари мажмуи тўлиқ ягона платформага ўтказилиши:

  • маълумотларни киритиш, тўплаш, таҳлил қилиш тизимларини оптималлаштиради;
  • маълумотлар базасидаги катта юкланишларнинг олдини олади;
  • солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёнини 5-7 бараваргача енгиллаштиради;
  • солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллашга имконият яратади.

 

Солиқ маъмурчилигида бизнес жараёнларни автоматлаштирилиши бизнес жарёнга сарфланган умумий вақтни 20-30%га қисқартиради.

 

Шунингдек, Стратегияда солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштирадиган Case Management System, Case Assesment System тизимларининг яратилиши назарда тутилган: солиқ аудити автоматик шаклда ўтказилади, мониторинг қилиш, маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиш - реал вақт режимида амалга оширилади.

 

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари ва уларнинг мобиль иловалари сонини кўпайтириш эса солиқ хизмати ходимлари билан муносабатларда инсон омилини 60%га қисқартиради. Бу нафақат коррупциянинг олдини олади, балки қоғоз шаклидаги ҳужжат ишларини ҳам кескин камайтиради.

 

Қарор билан солиқ хизмати органларининг бошқа вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинув тизимлари сонини ошириш ҳам назарда тутилган. Бу чоралар солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ҳисобини юритишга оид йирик ҳажмдаги ахборотларни электрон тарзда олиш, таҳлил қилиш ва солиқ солиш базасини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.06.2020 йилдан кучга кирди.