Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uz

Солиқчилар кўпроқ олишади, уларнинг иши KPI бўйича баҳоланади

28.06.2018

Читать на русском языке

 

1 августдан солиқ органлари ходимларининг лавозим маоши 1,7 бараварга оширилади. Яна улар назорат тадбирлари натижаси бўйича ундирилган солиқларнинг 10%ига қадар миқдорда мукофот оладилар. Солиқчилар ишининг самарадорлиги тасдиқланган мезонлар (KPI) бўйича аниқланади. Бу ҳақда Президентнинг 26.06.2018 йилдагиДавлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида айтилган.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

 
  Солиқчилар KPI бўйича баҳоланади


Солиқчилар фаолиятини баҳолаш учун KPI (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) белгиланган:

  • давлат солиқ хизмати органлари ишининг сифатини қониқарли баҳолайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, уларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларнинг сони;
  • камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг умумий суммаси;
  • хронометраж ва кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган давлат бюджети даромадларини ошириш захиралари суммаси ва уларни ундириш даражаси;
  • паспортлари тузилган солиқ тўловчиларнинг сони;
  • ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси;
  • давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси;
  • электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаётган солиқ тўловчиларнинг қамраб олиниши.

 

Ҳар бир кўрсаткич доирасида аниқ мезонлар тасдиқланиши керак (муддати – бир ой).  Ҳар бирининг ўз улуши – баллари сони бўлиши эҳтимоли кучли. Ҳар бир ходим томонидан тўпланган балларнинг умумий суммаси уни моддий рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш учун асос бўлади.

 

Солиқчилар кўпроқ олишади. Бу коррупцияга қарши курашишга ёрдам берадими?

 

Коррупцияни бартараф этиш учун шароитлар яратилмоқда ва инсофли солиқчилар фаолиятини рағбатлантириш оширилмоқда.

 

2018 йил 1 августдан Ягона тариф сеткаси бўйича солиқ ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

 

Солиқ ходимлари ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан ҳам мукофотланадилар. Мукофотлар қуйидаги суммаларнинг 10%ига қадар миқдорини ташкил этади:

 

  • камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
  • 1 ой мобайнида хронометраж ва паспортлаштириш натижаси бўйича аниқланган, солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқлар суммаси;
  • солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар.

 

Маълумот учун қуйидагиларни маълум қиламиз:

 

камерал назоратбу солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш. Солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан амалга оширилади;

 

хронометраж муайян даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади. У нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита улар реализация қилинадиган жойда ўтказилади (тартибга қаралсин); 

 

паспортлаштириш – солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузишни назарда тутадиган янги дастак. 2018 йил 1 октябрдан жорий этилади (бу ерга қаралсин);

 

солиқ текшируви солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятининг (тафтиши) режали ва режадан ташқари  текшируви (бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш), шунингдек қисқа муддатли (бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида 1 кунлик текширув) шаклида ўтказилади. Ҳозирги вақтда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширувдан ўтказишга 2 йиллик мораторий амал қилмоқда (батафсилроқ қаранг).

 

Шу муносабат билан Махсус жамғармага ажратмалар миқдори молиявий санкциялар суммасининг 25%идан 40%игача оширилди. Қўшимча келиб тушадиган маблағлар солиқ хизмати ходимларини шахсан мукофотлаш учун йўналтирилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_