Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) билан 2018 йил учун статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2956, 19.12.2017 й.) билан тасдиқланган. Қайси шакллар чиқариб ташлангани, қайсилари жорий қилингани ҳақида батафсил – бизнинг шарҳимизда.
Ҳужжат билан битта ҳисобот шакли ўзгартирилди ва иккита янги шакл жорий қилинди. Шу тариқа, уларнинг умумий сони 103 дан 105 га етди.
3-саноат (чораклик) шакли қайта номланди – илгари «Тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» дейиларди, энди эса «Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» деб номланди.
Ҳисобот таркиби ўзгармади. Худди илгаригидек, у 2 бўлимдан иборат: маҳсулот ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш бўйича кўрсаткичлар. Ҳисоботни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда иштирок этадиган ташкилотлар чоракда бир марта топширадилар.
Қуйидаги ҳисобот шакллари жорий қилинди:
Ҳисобот номи |
Кимлар тақдим этади |
Тақдим этиш даврийлиги |
1-инвест шакли. Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот |
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар |
Чораклик |
Чет элдан маблағ олган ташкилотлар |
||
Чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) |
||
8-маданият шакли. Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот |
Моддий маданий мерос объектларининг баланс сақловчилари |
Йиллик |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.