Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Судьяларга ёшга доир чеклов оширилди

12.09.2019

Читать на русском языке

 

«Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди (10.09.2019 йилдаги ЎРҚ-566-сон Қонунга қаранг).

 

Энди фақат 35 ёшдан (илгари – 30 ёшдан) бошлаб фуқаролик, жиноят ишлари бўйича туман (туманлараро, шаҳар, ҳудудий) даражасидаги иқтисодий, маъмурий, ҳарбий суднинг судьяси бўлиш мумкин. Шу тариқа, бу лавозимга номзодлар учун ёшга доир чеклов 5 ёшга оширилди. Бошқа талаблар ўзгаришсиз қолди. Халқ маслаҳатчиларининг минимал ёши ҳам, шу жумладан ҳарбий судларда, шу сингари – 30 дан 35 ёшгача оширилди.

 

Бунда судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига 33 ёшдан бошлаб киритадилар. Қонунларда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида захирада бўлганларни ўқитиш белгиланган (батафсил қаранг).

 

Шунингдек, судьялик лавозимларига навбатдаги муддатга тайинлаш ва ваколатлари муддати тугаганидан кейин бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби белгиланди. Янги ваколат муддатига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья ваколатлари муддати тугашига камида 6 ой қолганда аризани ва зарур ҳужжатларни тегишли судьяларнинг малака ҳайъатига беради. Бошқа судьялик лавозимини эгаллаш истагини билдирган тақдирда, - бунинг сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда Судьялар олий кенгашига ариза беради.

 

Жараёнда ҳар бир номзод бўйича Олий малака ҳайъатининг хулосаси, жамоатчилик ва судьялик корпусининг фикри ўрганилади. Масала судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин 3 ой ичида кўриб чиқилиши керак. Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, уни қуйи турувчи судьялик лавозимига кўриб чиқишлари мумкин.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.