Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Суриштирув, тергов органлари ва судга мажбурий келтириш қандай амалга оширилади

19.12.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1024-сон қарори билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тасдиқланди.

 

Мажбурий келтириш гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганда қўлланилади.

 

Таҳририятдан. Мажбурий келтиришларни қўллашнинг умумий тартиби Жиноят-процессуал ва Фуқаролик процессуал кодекслар билан тартибга солинади. Бундан ташқари, 2007 йилдан буён Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (15.01.2007 йилда 1654-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилади. Процессуал ишларнинг барча турлари бўйича мажбурий келтиришларни амалга ошириш механизмини бирхиллаштирган янги ҳужжат кучга кириши билан охиргиси ўз кучини йўқотса керак.    

 

Бу – муҳим! Фуқаролик суд ишларини юритиш доирасида мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, шунингдек касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 

 

Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.

 

Шахс чақирилган жойга оғир касаллиги туфайли бора олмаганда бу тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан тасдиқланиши шарт.

 

Мажбурий келтириш фақат суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, шунингдек жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажримига кўра амалга оширилади. Қарор (ажрим) иш юритиладиган жойдаги ёки «келтириладиган» шахснинг яшаш жойи, турган жойи, иш, хизмат ёхуд ўқиш жойидаги ҳудудий ИИОга ижро учун юборилади. Ушбу ҳужжатларда мажбурий келтирилиши керак бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар, мажбурий келтириш учун асослар, шунингдек бошқа зарур ахборот кўрсатилади. Назарда тутилган маълумотларнинг лоақал биттаси мавжуд бўлмаганда қарор (ажрим) ижрога қабул қилинмасдан, камчиликларни бартараф этиш учун йўлланма хат билан дарҳол қайтариб юборилади.

 

Эътибор беринг! Мажбурий келтириш тўғрисидаги топшириқни бевосита профилактика инспектори (катта инспектор) ёки жиноят қидирув ходими бажаради. Бунинг учун ўзига бириктирилган ҳудудни ташлаб кетиши лозим бўлган ҳолларда ходимга мажбурий келтиришни топшириш қатъиян тақиқланади.

 

«Келтириладиган» шахс ўқиса ёки ишласа, қарор (ажрим) унинг ўқиш ёки иш жойидаги маъмуриятга маълум қилинади ва амалий ёрдам кўрсатиши юзасидан кўрсатма берилади. Қаршилик кўрсатилганда ИИО ходими шахсга нисбатан жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолда баённома тузилади, у жисмоний куч/махсус восита ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги ҳақида билдирги билан бирга ИИО бошлиғига тақдим этилади. Бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ҳам хабардор қилинади.  

 

Баён этилган тартиб-таомил билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан суд тартибида ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах