Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

«Сувоқава» ДУК ва «Сувсоз» ДУК 2 852 нафар назоратчини қисқартиради

16.02.2018

 

Бундай чора-тадбирлар Президентнинг Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон Фармони билан назарда тутилган.

 

Ҳужжатга биноан «Сувоқава» ДУК ва «Сувсоз» ДУК назоратчиларининг 2 852 та штат бирликлари  қисқартирилади ва Мажбурий ижро бюросига ўтказилади. Штат бирликлари қисқартириладиган ушбу корхоналар назоратчилари улар билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланган ҳолда ишлашни давом эттирадилар.

 

Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган ташкилотлар штат бирликларининг қисқартирилиши Мажбурий ижро бюросига сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилганлиги билан боғлиқ.

 

Бюро томонидан қабул қилинган штатлар қуйидаги тарзда тақсимланган: давлат ижрочилари – 939 бирлик, бошқа ходимлар – 651 бирлик. Бундан ташқари, Бюрога Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида мутахассислар ва бошқа шахсларни жалб этишга рухсат берилди.

 

Бу – муҳим! Мажбурий ижро бюроси органларига ишга қабул қилинган пенсионерларга пенсия 100% миқдорда тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег Заманов.